Сирдарё вилояти мактабларида “REDS – Талимдаги узулишлар ҳақидаги сўровларга жавоблар” тадқиқоти ўтказилди

Сирдарё вилояти мактабларида “REDS – Талимдаги узулишлар ҳақидаги сўровларга жавоблар” тадқиқоти ўтказилди

@sirdaryo_xtb

Ўзбекистан Республикаси бош вазири ўринбосарининг тегишли топшириғи ижроси юзасидан Таълим сохасидаги ютиқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида ташкил этилган, “COVID-19” пандемиясининг таълим жараёнига таъсирини ўрганишга қаратилган “REDS – Таълимдаги узулишлар ҳақидаги сўровларга жавоблар” тадқиқоти жорий йилнинг 10-11 март кунлари ўтказилди.

Тадқиқотда иштирок этиш учун IEA томонидан вилоятнинг 5 та туман (шаҳар)ларидан 8 та мактаб тасодифий равишда танлаб олинди.

Мазкур мактабларнинг ҳар биридан 20 нафардан 8-синф ўқувчилари ва кўпи билан 20 нафаргача ўқитувчилар танлаб олинди. REDS тадқиқоти онлайн шаклда ўтказилди.          

Таълимдаги узулишлар ҳақидаги сўровлар - REDS тадқиқотида қуйдаги Гулистон шаҳридаги 8-сонли мактаб, Гулистон туманидаги 26, 7-сонли мактаблар, Боёвут туманидаги 2,19,33-сонли мактаблар, Янгиер шаҳридаги 2-сонли мактаб ва Ховос туманидаги 12-сонли мактаблар иштирок этишди. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page