Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди

@sirdaryo_xtb

Бугун, 29 январь куни Гулистон шаҳрида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ.Юлдашев, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” бош директори А.Ҳайдаров ва Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари О.Носировлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир доирасида “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасида фаол иштирок этган 4 нафар ўқитувчи, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактабига  қабул қилинган 33 нафар ўқувчига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур мактабнинг информатика ва работотехника хоналари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази томонидан тўлиқ таъмирланиб, энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланди.

Шунингдек, мактаб-интернатининг очилиши муносабати билан Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган "Энг яхши мактаб веб-сайтини яратиш" бўйича дастурчилар кўрик-танлови ўтказилди. Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан IT соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этишдилар. Танлов якунида ғолиб бўлган ўқувчиларга диплом ва эсталик совғалари тақдим этилди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page