#xalq_bilan_birga
#aholi_murojaatlari_bilan_ishlash#kadastr_xalq_bilan
36 ЙИЛДАН СЎНГ УШАЛГАН ОРЗУ
Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Зомин туман филиалига жорий йил бошидан жами 109 та мурожаат келиб тушган. Шундан 20 августга қадар ижобий ҳал этилиб, ўз ечимини топдган мурожаатлар -102 та. Қолган 7 та мурожаат эса жараёнда.
Фуқаро Абдурасул Абдураҳмоновнинг яшаш хонадони 1985 йилда қурилган. Орадан қарийиб 36 йил ўтса-да баъзи сабабларга кўра А.Абдураҳмонов яшаб келаётган уйи учун кадастр ҳужжатларини ололмай келаётган эди.
Шу боисдан А.Абдураҳмонов кадастр ҳужжатларини олишда ёрдам сўраб ариза билан мурожаат этади. Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Зомин туман бўлими (филиали) ходимлари отахон билан учрашиб, кадастр ҳужжатларини олиш тартиб-қоидаларини тушунтирдилар.
Давлат хизматлари маркази Зомин туман бўлимига ариза ва тўловларини тақдим этгандан сўнг беш иш кунида фуқаро А.Абдураҳмоновнинг уй-жойи учун кадастр ҳужжатлари қўлига келиб тегди.
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан мурожаатларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
🔗Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
https://t.me/Jizzax_kadastr_axborot