#xalq_bilan_birga

#xalq_bilan_birga


#sayyor_qabul

#murojaat

#kadastr

#Jizzax

САЙЁР ҚАБУЛ: МАҚСАД – МУРОЖААТЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИШ 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари – «Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт» эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар. 

Кадастр агенлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан мурожаатларни қайта кўриб чиқиш орқали уларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, аёлларнинг мурожаатларига ечим топилиши ҳам алоҳида назоратда. Ўрганишлар, мурожаатлар билан ишлаш айниқса, ўтказилаётган сайёр қабулларда юқорида айтиб ўтилган аҳамиятли жиҳатлар эътибордан четда қолаётгани йўқ. 

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Кадастр агенлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Қуқанбоев ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Н.Сидиков Арнасой тумани (туман ҳокимлиги биноси)да фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Арнасой тумани аҳолисидан ташқари, қўшни Дўстлик тумани ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу галги сайёр қабулда 35 нафар фуқаро томонидан ҳал этилиши керак бўлган муаммолар тингланди. Ушбу мурожаатлардан 15 таси жойида ҳал этилди. Қолганлари эса ўргалиш жараёнида.

– Бугунги сайёр қабул жуда яхши ташкил этилибди. Одамлар ўз муаммосини раҳбариятга етказишдан ташқари, унинг ижобий ечим топииш истагида. Мен ҳам сайёр қабулга ўз мурожаатим билан ташриф буюрган эдим, тўғриси кўнглимда озгина шубҳа ҳам бор эди, бормас, мурожаатим ҳал бўлмасачи, деб. Нотўғри ўйлаган эканман, мурожаатимни соҳа вакиллари ўрганиб чиқиб, ҳал этишди. Ҳаммаларидан миннатдорман. Сайёр қабул ташкилотчиларига мингдан-минг раҳмат, – дейди арнасойлик Фотима Азизова.

Дарҳақиқат, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад. Зеро, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг.

 

👇🏼 https://t.me/Jizzax_kadastr_axborot






Report Page