ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ДИЛШОД КЕНЖАЕВ УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасиБугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишди. Хусусан, шаҳардаги 2-сон, 24-сон, 26-сон ва 30-сон мактабларда бўлиб, мактабларда ўқитувчи ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Урганч шаҳридаги 24-сон мактабда ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф ўқувчилари билан самимий суҳбатлашди.

Шундан сўнг 2-сонли мактабда математика фани ўқитувчилари Фан олимпиадасининг ҳудудий босқич жараёнларини кузатди.

Урганч шаҳар 30- сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил қилиниши жараёнлари билан танишди.
