#вазифалар назоратда

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни шаҳар ҳокими М.Салиев, аҳолини кийнаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан, Юксалиш ва Тараққиёт маҳаллаларида бўлиб, маҳаллаларидаги 25-22-21 кўп қаватли уйларнинг том қисмларини, уйларга кириш йўлаклари ва фасад қисмларида таъмирлаш ишларини ташкил қилиш, аҳолига қулай шароитлар яратиш, варкаут болалар майдончалари, фуқароларнинг дам олишлиги учун айвонча ва ўриндиқлар ўрнатиш ҳамда худудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш бўйича тизимли ишларни босқичма босқич ташкил қилиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берилган эди.




Бугун шаҳар ҳокими М.Салиев, 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков ва Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи А.Абдувалиев билан Юксалиш ва Тараққиёт маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлар билан танишиб чиқиб, мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан пудратчи ташкилот раҳбарига аниқ ва режали кўрсатмаларини бериб ўтдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa