“Kun.uz | Соғлом ҳаёт” канали шифокорларни ҳамкорликка чорлайди. Иш ҳажми 0,25 ставка, ойлик рағбатлантириш 3 млн сўмгача!

Агар Сиз ўзингизни аҳолининг саломатлигига бефарқ бўлмаган, замонавий фикрловчи, соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси ва умуман юртдошларимиз тиббий маданиятини оширишга қодир мутахассис сифатида билсангиз – бу таклиф айнан Сиз учун!
Иш асосан масофавий олиб борилади, доимий ишлаш шарт эмас. Лойиҳага кўра, олий маълумотли шифокорлар ойига 3 млн сўмгача гонорар олишлари мумкин!
Айни пайтда 250 минглик аудиторияга эга “Kun.uz | Соғлом ҳаёт” оммабоп канали ўз муштарийларига маълумот тақдим этишнинг видео ва аудио каби янада қизиқарли ҳамда жонли усулларини қўллаш ниятида. Бунинг учун танлов асосида турли соҳадаги 5 нафар шифокор билан мунтазам ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз.
Талаблар:
1. Ўз соҳасига оид энг кўп учрайдиган саволларни саралаш ва уларга академик эмас, халқона тилда тушунтириш орқали жавоб бера олиш;
2. Сифатли тасвирга туширувчи ва овоз ёзувчи қурилма (камера, телефон...) қаршисида гапира билиш;
3. Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватловчи қисқа тавсиялар танлаш ва етказиш;
Бу лойиҳадан мақсад, сўнгги вақтларда соғлом турмуш тарзига жиддий эътибор берилаётганини ҳисобга олган ҳолда, аҳолига қўшимча ахборот манбаси яратишдан иборат. Синовлардан муваффақиятли ўтган шифокорлар тахминан 0.25 ставка даражасида банд бўлиб, ойига 3 млн сўмгача даромад топишлари мумкин. Иш доимий эмас, асосан, масофадан олиб борилади, офисга ҳафтада 1-2 марта келинса, кифоя. Шунингдек, вилоятлардан туриб ишлаш имконияти ҳам бор.
Танловдан муваффақиятли ўтган шифокорларни рағбатлантириш кўзда тутилган – улар 1 ой синов муддати даврида 1 млн сўмдан, доимий ҳамкорлик давомида иш ҳажмига кўра 3 млн сўмгача гонорар олишлари мумкин. Аниқ сумма ўзаро суҳбат давомида келишилади.
Ўзингиз ҳақингизда қисқа маълумотни (резьюмега устунлик берилади) телеграмдаги @Abror_Zohidov аккаунтига йўллашингиз мумкин.