ОҚОЛТИНДА НИМА ГАПЛАР?

ОҚОЛТИНДА НИМА ГАПЛАР?


Р.Сиддиқов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи маршутни бугун Оқолтин туманига бурди. Туманда кун давомида  ўндан ортиқ фермер хўжаликлари, ҳашарчи-теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ётоқхоналар, гигиеник талабларнинг бажарилиши, пахта терим пулларинг вақтида берилиши, маданий ҳордиқ олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилди ҳамда илғор теримчилар рағбатлантирилди.

Туманнинг "Собиржон Сиддиқов" СИУ да Сурхондарёдан келган ҳашарчи-теримчилар жойлашган. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уларнинг ётоқхонаси, душ, тиббиёт хонаси, ошхона ва овқатланиш хоналари кўздан кечирилди. Ҳаммаси зўр, ҳаммаси яхши дея айтолмаймиз, иш бор жойда камчилик ҳам бор. Шундай экан. муаммо ва камчиликлар ишчи гуруҳ ва мутассадилар томонидан жойида бартараф этилди.

"Фарғона" СИУ да эса, ҳашарчилар учун шароитлар қониқарли даражада. Эрта тонгдан нонушта вақтида берилади, теримга кетишдан аввал, темпуратура ўлчанади, барча жойлар дезинфекция қилиниб, тозаланади. Тиббиёт учун масъул ҳамшира эса ўзига бириктирилган вазифани сидқидилдан бажаради. Чунки ҳамшира ҳар бир ходим учун масъул шахсдир. - Иситмаси бўлган ҳашарчилар теримча чиқмай алоҳида хонага ётқизилади. Биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатаман, даволаш ҳолатларида эса туманнинг шифохонасига мурожаат этаман. Ҳар бир вилоятдан келган теримчилар соғлигига бефарқ эмасмиз - дейди ҳамшира қиз.

Шу билан бирга, энг илғор теримчилар республика ишчи гуруҳи ҳамда туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан муносиб рағбатлантирилди. Ҳашарга келган теримчилар жуда ҳам хурсандлиги кўзларидан, юзларидан маълум.  - Терим бошланганидан буён эътибордан четда эмасмиз. Юртбошимизга мингдан-минг рахмат. Шундай тинч замонда оппоқ пахтамизни хурсандчиликда териб олмоқдамиз. Камига кўп терганимиз учун эсдалик совғалари билан ҳам хурсанд қилишмоқда. Шароитлардан нолимаймиз. Ҳаммаси жойида, бизга Юртбошимиз омон бўлиб, Юртимиз тинч бўлса бўлди,  - дейди теримчи опа.

Ҳа, бугун Янги Ўзбекистон! Бугун замон бошқача, одамларнинг ўйи-фикри, қараши бошқача. Ҳеч ким мажбурий мехнатга жалб этилмаган. Аксинча барча оппоқ пахтани ёғин-сочинли кунларга қолмасдан тезроқ териб олиш пайида. Оиласига ёрдам сифатида даромад ишлаб олиш мақсадида. Жаннатмакон Юртимизга асло кўз тегмасин. Ёмонлардан йироқ қилсин.  Оқолтин туманида олиб борилган ўрганиш жараёни ишчи гуруҳ томонидан ижобий натижасини берди.


Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА
Республика ишчи гуруҳи аъзоси.


Report Page