Республика табиий газ истеъмолчилари диққатига!

Ҳурматли истеъмолчилар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 июндаги ПФ–6010-сон Фармонига асосан, 2020 йил 1 июлдан республикамизда истеъмолчиларга табиий газни сотиш юзасидан қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти - тўғридан-тўғри магистрал газ узатиш тизимига уланган, стратегик аҳамиятга эга бўлган “Иссиқлик электр тармоқлари” ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг корхоналари каби истеъмолчиларга табиий газ етказиб беради.
2020 йил 1 июлдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг тақсимлаш газ қувурларига уланган улгуржи истеъмолчиларга (АГТКШлар, иссиқхона хўжаликлари, цемент, ғишт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари, нонвойхоналар ҳамда маишиий коммунал хўжаликлар ва бошқалар) ҳамда аҳоли хонадонларига табиий газ “Ҳудудгаз” газ таъминоти филиаллари томонидан сотилиши белгилаб қўйилган.
Ушбу Фармон билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ - “Ўзтрансгаз” АЖ ва илгари “Ўзтрансгаз” АЖ таркибига кирган унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари билан истеъмолчилар ўртасида (магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар бундан мустасно) тузилган табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома ва мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворис ҳисобланаши белгилаб қўйилганлигини маълум қиламиз.
ҲУРМАТЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!
2020 йил 1 июлдан табиий газ қувурларига уланиш, газ ҳисоблагичларни қиёслов кўригидан ўтказиш, табиий газ етказиб бериш, ҳисоб-китоб ва тўловлар масалалари бўйича мурожаатларни “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига йўллашингиз мақсадга мувофиқ.
“Ўзтрансгаз” АЖ
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web sayt