ТОНГНИ ЁРИТГАН ЧИРОҚЛАР: НУКУС

ТОНГНИ ЁРИТГАН ЧИРОҚЛАР: НУКУС

uzbekistonmet.uz

👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati

Хабарингиз бор, аввалроқ энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги мавзусининг кичик бир йўналиши — ёритувчи чироқлардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида бекорга исроф бўлаётган электр энергияси ҳақида сўз юритгандик.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5042  

Унда тонгда пойтахт кўчаларини ёритган чироқлар жилоси ҳақида сўз олиб, эътиборингизга соат 6:30 дан 8:30 га қадар олинган суратларни тақдим этгандик.

uzbekistonmet.uz веб-сайти саҳифаларида:

Ўзбекча 👉 🌏 http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/574
O‘zbekcha 👉 🌏 http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/574

Мақола орқали кун ёришгач, бекорга порлаб турган чироқлар ҳам иқтисодга, ҳам табиатга зарар эканлигини уқтиришга уриндик. Масаланинг ечими осон бўлиб, ҳаракат ва ёруғликни илғовчи мосламалар ўз таннархини қоплашдан ташқари истеъмолчига анчагина маблағларни тежашга имкон яратиши ҳақида айрим мулоҳазалаларни баён этдик...

✅ 👉 Ҳаракатни илғовчи мосламалар — энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги сари арзон ва осон йўл http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/343

✅ 👉 Логический подход к энергоэффективности и энергосбрежению http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/352  

Қорақалпоғистон Республикасида қўшимча 125 МВА захира қуввати яратилаётгани муносабати билан хизмат сафарига йўл олдим...

Тунги Нукус кишининг кўзини қувнатади, замонавий бино-иншоотлар, дўконлару дам олиш масканлари, текис йўллару ёруғ кўчалар... Аммо соат 8:05дан 8:18 гача — шаҳарни олис туманга элтувчи магистрал йўл билан боғловчи чорраҳагача тонгни ёритаётган ўнлаб чироқларни суратга олишга улгурдим...

Фотосуратларга муҳрланган чироқлар сони саноқли, аммо булар юртимизда тонгни, ҳатто айримлари қоқ тушни қарши оладиган чироқлар олдида хамир учидан патир...

Айниқса, куз-қиш мавсуми бошланиб, истеъмолнинг кескин ошиши оқибатида вужудга келаётган энергия ресурслари танқислиги пайтда бу денгиздан томчилар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ёдда тутинг, азизлар, бекорга исроф бўлаётган электр энергияси — бу мамлакатимиз табиий бойликлари исрофи, минглаб мутахассислар: геологлар, кончилар, қазиб олувчи ва қайта ишловчилар, етказиб берувчилар, гидроэнергетиклар, электр энергиясини ишлаб чиқарувчилардан тортиб уни юқори ва паст кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқлари орқали истеъмолчиларга тақсимлаб берувчилар ишчи-ходимларнинг меҳнати зое кетиши, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётга наф келтирмай увол бўлаётган маблағлар демакдир.

Азизлар, фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз...

У.П.Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati


Report Page