Истиқлол шодёнаси арафасида фарғоналик энергетиклар томонидан спорт мусобақалари ўтказилди

Истиқлол шодёнаси арафасида фарғоналик энергетиклар томонидан спорт мусобақалари ўтказилди

]uzbekistonmet.uz

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз вакилларининг Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳияти янада ошаётгани, республикамиз ҳудудларида жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва Универсиада спорт ўйинлари оммалашиб бораётгани, айниқса, эътиборлидир. 

Шу билан бирга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ва долзарб вазифалар турибди. 

 “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 3 июнь 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган Президент қарорида кўрсатиб ўтилганидек, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш борасида барча соҳа ва йўналишларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида меҳнат фаолияти юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари уюштирилиб турилади. Шундай тадбирлардан бири Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида ўтказилди.

“СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ” шиори остида ўтган спорт мусобақалари Филиал таркибидаги подстанция, бўлим ва гуруҳлар ўртасида ўтказилиб,  Касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Бир сўз билан айтганда, фарғоналик энергетиклар спортнинг минифутбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбирни “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали директори в.б. Шерзод Камилов очиб берар экан спорт мусобақаси иштирокчилари — ҳар бир йўналиш бўйича жами 8 та жамоа аъзоларига омад тилади.

Шуниси аҳамиятлики, қизғин баҳсларга бой бўлган спорт мусобақаларида аёлларнинг ҳам фаол иштироки ва муносиб марраларни эгаллаши яққол сезилди. Шунингдек, мусобақаларда филиал ёшлари фаол иштирок этиб, ўз жамоалари учун юқори ўринларни эгаллашда катта ҳисса қўшдилар.

Минифутбол бўйича ғолиблар:

1-ўрин — “Ўзбекистон” подстанцияси жамоаси;

2-ўрин —  “Автотранспорт ва механизация гуруҳи” жамоаси;

3-ўрин — “Сокин” ва “2А” подстанциялари жамоаси.

Стол тенниси бўйича:

1-ўрин  — “Бошқарма” жамоасидан О.Саидов;

2-ўрин  — “МҚГ” жамоасидан Ф.Юнусов;

3-ўрин  — “АТМГ” жамоасидан Р.Рустамов.

Стол тенниси бўйича (Аёллар):

1-ўрин  — “Бошқарма” жамоасидан М.Имомова;

2-ўрин — “Бухгалтерия” жамоасидан Л.Собирова;

3-ўрин — “ХХГ” жамоасидан М.Абдусаидова.

Шахмат бўйича:

1-ўрин  — “ФМДХ” жамоасидан А.Халилов;

2-ўрин — “Поулғон” подстанцияси жамоасидан Б.Хакимжонов;

3-ўрин  — “ЭУЛХ” жамоасидан А.Хасанбоев.

Шахмат бўйича (Аёллар):

1-ўрин — “Бошқарма” жамоасидан М.Нематова;

2-ўрин  — “ДТБХ” жамоасидан Р.Исмоилова;

3-ўрин  — “ЭУЛХ” жамоасидан Д.Сирожидинова.

Шашка бўйича:

1-ўрин — “Бошқарма” жамоасидан М.Таджиматов;

2-ўрин  — “2А” подстанцияси жамоасидан С.Абдугаитов;

3-ўрин — “Ўзбекистон” подстанцияси жамоасидан М.Хайдаров.

Шашка бўйича (Аёллар):

1-ўрин — “ХХГ” жамоасидан Г.Рўзиева;

2-ўрин — “Бошқарма” жамоасидан Ш.Ўринбоева;

3-ўрин — “Бухгалтерия” жамоасидан М.Мамажонова.

Мусобақадан сўнг иштирокчилар бир дастурхон атрофида ўзбек миллий таомларидан танаввул қилишди. Мусобақа ғолибларига касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

  ✍️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи аъзолари


📎 Эслатиб ўтамиз: Аввалроқ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2022/2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ҳисоботи эълон қилинган эди.

 🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati


Report Page