Online: Айни пайтда Жаҳон банки энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар портфели миссияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтмоқда

Online: Айни пайтда Жаҳон банки энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар портфели миссияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтмоқда

uzbekistonmet.uz

Айни пайтда (2022 йил 11 апрель куни соат 11:00 дан 12:30гача) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мажлислар залида Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Жаҳон банки мутахассислари иштирокида ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашув бўлиб ўтмоқда. Учрашувда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Жаҳон банки энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар портфели миссияси делегацияси аъзоларини қабул қилди.

 Жаҳон банки энергетика бўйича бош мутахассислар: жаноб Ферхат Эсен, Мақсуджон Сафаров, Коджи Нишида, инфраструктура бўйича бош мутахассис Женья Менг, газ бўйича мутахассис Александр Хюрдеман ва бошқа Ўзбекистондаги лойиҳалар портфели миссияси мутахассислари Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда инвестиция лойиҳаларига масъул ходимлар билан кун тартибидаги бир қатор масалаларни муҳокама этишмоқда.

Жаҳон банки экспертлари билан ўтаётган учрашувда “Электр энергетика тармоғини трансформациялаш ва барқарор фаолиятини таъминлаш” лойиҳаси доирасида техник-иқтисодий асослар, лойиҳага доир олдиндан харидларни якунлаш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишни бошлашга тайёрлик кўриш масалалари муҳокама этилмоқда.

Шунингдек, учрашувда юқори кучланишли подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича кейинги амалиётлар, электр узатиш тармоқларини ривожлантириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини тармоққа интеграциялаш бўйича ўн йиллик тадқиқот бўйича эришилган ютуқлар муҳокама қилинмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли «Жаҳон Банки иштирокида «Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида»ги қарори асосида бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда ускуналарни янгилаш ишлари бажарилди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарорига асосан тасдиқланган.

✔️16.10.2019 —  «Магистрал электр тармоқларнинг подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳаси

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/66

✔️16.09.2019 —  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг жаҳон банки билан ўзаро ҳамкорлиги давом этмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/105

✔️11.12.2019 —  Жаҳон банки ҳамкорлигида инвестицион лойиҳалар давом эттирилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/184

✔️31.01.2020 —  2030 йилга қадар магистрал электр тармоқларини стратегик ривожлантириш инвестицион лойиҳалари белгилаб олинган

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/233

✔️15.06.202  — Электр таъминоти тизимининг барқарор фаолияти — тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг таянчи ҳисобланади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/397

✔️02.07.2020 — «Ўзбекиcтон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: Жаҳон банки иштирокида «Energinet» (Дания) компанияси томонидан онлайн вебинар ўтказилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/421

✔️04.01.2021 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг инвестиция фаолияти тўғрисида

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/771

✔️28.06.2021 — Жаҳон Банки директорлар Кенгаши магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация қилиш ва тизим фаолиятини рақамлаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 380 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1178

✔️08.02.2022 — Магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш юзасидан Президент қарори эълон қилинди (ПҚ–113-сон, 2022 йил 3 февраль)

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1954

 

🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

Report Page