ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ АРАФАСИДА АНДИЖОНЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ АРАФАСИДА АНДИЖОНЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

uzbekistonmet.uz

Каналга аъзо бўлиш учун 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati

Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида енгил спорт турлари бўйича турли спорт мусобақалари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жумладан, энергетикларнинг спорт тадбирлари Жамият веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан ташқари мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида, хусусан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон–24» телеканали, «Янгиликлар» ҳамда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ассалом, Ўзбекистон!» дастурларида кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилди.

Мисол учун (батафсил),

Энергетикларнинг спорт тадбирлари: меҳнат фаолиятидаги унум ва самара сари ташланаётган дадил қадамлар:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/605
Магистрал электр тармоқлари филиалларида спорт тадбирлари ўтказилмоқда:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/614
«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалида спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/590
«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали: спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/611
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: мини футбол бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/615
«Ўзбекистон» телеканалида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Президент фармонининг ижроси бўйича олиб борилаётган спорт тадбирлари ҳақида лавҳа эфирга узатилди:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/617
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида шахмат, шашка, футбол ва стол теннис бўйича тунир бўлиб ўтди:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/624
Энергетикларнинг «Учқун» спорт мажмуасида «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/558

Кеча, 2021 йил 13 январь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Андижон магистал электр тармоқлари» филиали Ёшлар иттифоқи ҳамда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида футбол ва стол теннис бўйича спорт мусобақаси ташкил қилинди.

Спорт тадбирида асосан маъмурият ходимлари, шунингдек хизмат кўрсатиш жараёнида бўлмаган муҳандис-техниклар, чилангар ва монтёрлар, айниқса ёш энергетиклар фаол иштирок этишди. Албатта, спорт тадбиридан кўзланган мақсад — ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортга ошноликни тарғиб этишга маълум маънода эришилди, десак хато бўлмайди.  

Спорт мусобақасида олдидан «Андижон МЭТ» филиали директори Козимжон Йўлдошев тадбирни очиб бераркан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан спорт ва жисмоний тарбияга берилаётган эътибор, Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан ишчи-ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар — электр энергетика тамоғи барқарор фаолияти учун хизмат қилиши лозимлиги ҳақида гапирди. Аҳоли саломатлиги учун олиб борилаётган ислоҳотлар негизида мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровон ҳаёти ётганлигини ҳақида сўзлаган филиал директори спорт мусобақа тадбирини очиқ деб эълон қилди ва барча иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақалар давомида барча жамоалар ўз иштирокчиларини қўллаб-қувватлаб, ғолибларни қутлашди.  Ғолиб бўлган жамоа ҳамда ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фазлиддин Раҳмонов, «Андижон магистал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, реле ҳимояси ва электр синов хизмати электр синов муҳандиси


«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati

Report Page