Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanuz

Telegram’да “Тезкор адвокат” дастури ишга туширилди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Telegram тармоғида “Тезкор адвокат” дастурини тайёрлаб ишга туширди.


Унга кўра “Tezkor advokat” ёзувини киритиб бош саҳифага ўтилганда, фуқароларга 5та фаолият йўналиши бўйича (жиноий, фуқаровий, иқтисодий, маъмурий, ЙХХ) адвокатларни танлаб олиш ҳамда уларга тўғридан тўғри телефон орқали боғланиш имконияти яратилди.

Дастур кун давомида ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп мурожаатлар келиб тушган адвокатлар рейтингини шакллантириб, уни алоҳида бешталикка киритиб боради. Ушбу бешталикка ҳам тўғридан тўғри телефон орқали алоқага чиқиш имконияти яратилган.

Эндиликда вилоятдаги фуқаролар ҳуқуқий маслаҳат олиш учун адвокат ҳузурига бориши, ортиқча вақт сарфлашига чек қўйилади.