Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanuz

Ўзбекистонда ҳунармандлар айрим солиқ ва тўловлардан озод этилди

 

Ҳукуматнинг 7 мартдаги қарори билан қонунчиликка ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартириш ва кўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Хусусан, ҳунармандлар давлат мулки объектларидан фойдаланганда ижара тўловини белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизини миқдорида тўлайди.

Эндиликда «Уста-шогирд» мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари бўлган ҳунармандлар:

- ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан;

- ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилди. Қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди.