Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини тош билан урди

👇 Бизга аъзо булинг 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Мамайқўрғон маҳалласи ҳудудида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Сайфиддинов Ж.Мадалиев бошқарувидаги ВАЗ-21011 русумли машинани тўхтатди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси xabar berdi

ЙПХ инспектори Ж.Мадалиевдан автомобиль ҳужжатларини сўраганида у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмади ва ҳужжатларни тақдим этмади.

Шундан сўнг Б.Сайфиддинов ҳайдовчини Олмалиқ шаҳрида жойлашган тиббий экспертиза марказига мастлик ҳолатини қайд этиш учун унинг машинасида олиб боради. Йўлда Ж.Мадалиев инспектордан четга тўхтатишни сўрайди. Кейин эса инспекторнинг орқа томонидан келиб, тош билан уриб жароҳат етказади ва воқеа жойидан яширинади.

ЙПХ инспекторига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Кўрилган чоралар натижасида Ж.Мадалиев қўлга олинди.