Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Тошкентда кафе томи қулаб тушди. Натижада одамлар жароҳатланди


Ҳодиса оқибатида икки нафар мижоз турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган

Тошкентда «Тандир» кафесининг томи қулаб тушди, деб xabar бермоқда «Uznews» нашри.

Воқеа 1 март соат 19:30 лар атрофида, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 146-б уйда жойлашган миллий таомлар кафесида содир бўлган. Кафеда ўша пайтда 20 га яқин мижоз бўлган.

Ҳозирда Юнусобод тумани Ички Ишлар бошқармаси воқеа сабаблари ўрганмоқда.