Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Олмалиқда маст эркак ўз уйини ёқиб юборганлиги таҳмин қилинмоқда

 

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги кўп қаватли уйда ярим тунда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин жойига етиб келган ўт ўчирувчилар, маст ҳолатдаги уй эгасини тутун ичидан қутқариб олганлар. Қўшни хонадондаги яна 5 нафар  жабрланувчилар ҳам ўт ўчирувчилар ёдамида қутқариб қолинган. Тонг сахар 5:00 атрофида ўт ўчирувчилар ёнғинни батамом ўчиришга эришганлар. Ўт чиқиш сабаби ўрганилмоқда. Таҳминларга кўра уй эгаси маст ҳолатда эҳтиётсизлик қилиб, спиртли ичимликка тамаки тушириб юбориши орқали ёнғин юз берган.