Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган яна бир автобус автоҳалокатга учради

 

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ағанаши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳатланди, деб хабар қилди душанба куни РИА Новости Қозоғистон Ички ишлар департаменти матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Полиция маълуотларига кўра, автоҳалокат бир кун олдин Самара-Шимкент трассасида юз берган.

Жанубий-Қозоғистондан бўлган 35 яшар ҳайдовчи бошқарувида бўлган Mercedes автобуси йўлдан чиқиб кетган ва сўнгра ағдарилган.

"Aвтоҳалокат оқибатида автобуснинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — турли даражадаги жароҳатлар билан Хромтау шаҳридаги марказий туман касалхонасига жойлаштирилган. Автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлган", — дейилади матбуот-хизмати хабарида.