Uzbekistan

Uzbekistan

@uzbekistanofficial

Сурияда Россиянинг Ми-24 вертолёти ҳалокатга

31 декабрь куни россияликларнинг Ми-24 русумли ҳарбий вертолёти Суриянинг Ҳама аэродромидан ҳавога кўтарилиш вақтида қулаб тушган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Хама аэродоромидан учган Ми-24 техник носозлик туфайли ҳалокатга учради. Аэродромдан 15 километр узоқда қаттиқ қўниш оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Вертолётга қарата ўт очилмаган», — дейилади хабарда.

Вазирликка кўра, вертолёт бортмуҳандиси жароҳат олди. У қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан тезлик билан Хмеймим аэродромига эвакуация қилинди ва тиббий ёрдам кўрсатилди