Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Футболни бизнесга айлантирган қашқадарёлик фирибгар қўлга олинди

Футболни бизнесга айлантирган қашқадарёлик фирибгар қўлга олинди


А. Д. исмли устамон одамларни қизиқтирган ҳолда йирик футбол ўйинларига пул тикишга чақирарди. Шубҳасиз, бундай ишқибозлар тўлиб ётибди. Қизиқувчилардан пулларни олиб ўйинга тикаверишган. Фирибгар ҳар бир ютуқ эгасининг пулидан ўн фоизини олиб қўйган.


Охири мазкур воқеалар шундай тугадики, футбол учрашувларини деб 12 минг доллар пулини йўқотган йигит яна ўйнашда давом этди. Ниҳоят у 9,6 минг доллар пулини қайтариб ютиб олди. Кейин эса қолган пуллар қайтарилишини талаб қилди.


Мижоз ютуқнинг қолганини қайтаришини талаб қилавергач, А.Д. уни шантаж қилиш, агар бас қилмаса, ўлдириб юборишни айтиб қўрқитган. Пулини қайтариб ололмаслигига ақли ета бошлаган ва алданганига ишонган йигит милицияга мурожаат этди. А. Д. қисқа муддатда қўлга олинди. Уни бошқа бир ўсмирнинг қўлидан 1,5 минг доллар пулни қабул қилаётган пайт қўлга тутишди.


Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Manba: zamin. uz