Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Петербурглик аёл бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Россиядан нафақа олгани аниқланди

Петербурглик аёл бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Россиядан нафақа олгани аниқланди


Россиянинг Ленинград вилоятида яшовчи 79 ёшли аёл нафақа тўловини олишда фирибгарликка йўл қўйгани учун икки йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилди, деб хабар беради Sputnik.

Аввал аёл Ўзбекистонда яшаган ва 1994 йилда унга нафақа тайинланган.

Сўнгра аёл Россияга кўчиб келган ва ушбу давлатда ҳам нафақа ола бошлаган. Аёл ижтимоий таъминот бўлимига бошқа давлатдан ҳам нафақа олаётгани тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган.

Шу тарзда аёл давлатга 1,25 миллион рубль миқдорида зарар келтирган.

Ҳозирда кекса аёл ўз айбига иқрор бўлган ва икки йил шартли равишда озодликни чеклаш жазосига тортилган.

Manba: daryo.uz