Янгиер шаҳрида дезинфекция ишлари
Янгиер шаҳар СЭОМ ҳодимлари ва жамоатчилик ҳодимлари З.М.Бобур маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларда профилактик дезинфекция ишлари олиб борилди.
Шаҳар СЭОМ ҳодимлари томонидан шаҳар “Деҳқон бозори”МЧЖ га киришда эпидемияга қарши зарарсизлантириш ишлари ва тана хароратини ўлчаш ишларни олиб боришмокда.
Шаҳримизда жойлашган Гулистон Давлат университетининг Янгиер шаҳар филиалига вақтинча эвакуация қилинган Сардоба тумани фуқоролари орасида COVID-19 касаллигини тарқалишини олдини олиш чора тадбирлари мунтазам равишда олиб борилмоқда ва кун давомида шаҳар СЭОМ ҳодимлари томонидан бинода дезинфекция ишлари доимий амалга оширилиб келинмоқда.
2020 йил йигирма саккизинчи июл куни шаҳар СЭОМ ва шаҳар ФВВ ни махсус ёнгин автомашинаси ёрдамида "Маьрифат" маҳалласидаги Мустакиллик, Тинчлик, Умид ҳамда Талабалар кўчаларида дезинфекция чора тадбирлари олиб борилди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати