Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

@yan_pressa

Янгиер шаҳрида жойлашган “Elegant fiber” корхонаси салмоғи билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида вилоят телевидениеси, босма ва электрон нашрлар вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Журналистлар ва блогерлар эътиборига цехдаги замонавий ускуналар, ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда цехда тикиладиган маҳсулотлар Европа стандартлари асосида тикилиши ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимот ҳавола этилди.

Шунингдек, корхонада “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар таништирилди. Бу ерда амалий мономарказ ташкил этилиб, шаҳардаги ишсиз хотин-қизларга тикувчилик ўқув курси ташкил этилган. Ўқув давомида мутахассис даражасида ҳунар ўрганган хоин-қизлар хоҳишлари билан корхонада доимий ишчи сифатида фаолиятларини давом эттирадилар. Ўз навбатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаганлиги учун тадбиркорга дастурда белгиланган солиқ имтиёзлари жорий қилинган ҳамда лойиҳани амалга ошириши учун 15 млрд.сўм банк кредити 14 фоиз ставкада 7 йил муддатга ажратилади.

Маълумот ўрнида, корхонада йил давомида жами 2,4 млрд.сўм маблағи тежаб қолинмоқда.

Қайд этиш жоизки, бугун бу ерда бешюзга яқин ишчи ўрни яратилгани ҳам Elegant fiber тикув цехининг юксак ижтимоий аҳамиятини тасдиқлайди.

Яниер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page