Uz

Uz

@uzbekistanuz

Наманганда буғдой ўраётган комбайн ёниб кетди

 

Наманганда буғдой ўраётган комбайн ёниб кетди


Иллюстратив сурат/Фото: «Machines4u.com.au»

Кеча, 27 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида «Уйчи Соҳибкор» агрофирмаси ҳудудидаги «Муҳаммадмусо Болтабоев» фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган «CASE-2366» русумли ғалла ўриш комбайнида ёнғин содир болди


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.


Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор отсеки ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.