Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Дунёнинг "энг бадавлат оилалар"и рейтинги маълум қилинди

 

Дунёнинг "энг бадавлат оилалар"и рейтинги маълум қилинди


Bloomberg агентлиги Bloomberg Billionaires Index маълумотлари асосида дунёнинг энг бой оилалари рейтингини тузди. 


Таъкидланишича, дунёнинг энг бой 25 оиласининг умумий бойлиги 1,1 трлн доллардан кўпроқниташкил қилади.


Рейтингда 1-ўринни Walmart дўконлари тармоғига эгалик қилувчи Уолтон оиласи эгаллаган. Бу оиланинг бойлиги 151 млрд долларни ташкил қилмоқда.


2-ўринни Кох оиласи эгаллаган. Koch Industries компанияси асосчиси Фред Кохнинг ўғиллари Чарьлз ва Дэвид умумий ҳисобда 99 млрд долларга эгалик қилади. 


“Марс” компанияси асосчиси Френк Марс меросхўрлари 88 млрд долларга эга. 


Рейтингнинг 4-ўрнини дунёда пиво ишлаб чиқарувчи энг йирик компания ҳисобланган Anheuser-Busch InBev’га эгалик қилувчи учта оила эгаллаган. Бу оилаларнинг умумий бойлиги 54 млрд долларга баҳоланган. 


Энг бой оилалар бешталигини Hermеs модалар уйи асосчиси Тьерри Эрмеснинг меросхўрлари якунламоқда. Улар умумий ҳисобда 49 млрд долларга эгалар.


Етакчи ўнталикдан, шунингдек, Chanel эгалари Ален ва Жерард Вертхаймер, Reliance Industries саноат гуруҳи эгалари Амбани оиласи, BMW’га эгалик қилувчи Квандт оиласи, Cargill Inc. корпорациясига эгалик қилувчи Каргилл оиласи ва Boehringer Ingelheim фармацевтик компанияси эгалари жой олган.


Bloomberg’нинг таъкидлашича, рейтингга мероси камида бир марта авлоддан авлоддга ўтган оилалар киритилган.