Кураш буйича Сирдарё вилояти прокурори кубоги Гулистон шаҳар жамоасига насиб этди
@SirdaryoUz
Мамлакатимизда миллий спорт турларидан бири — курашни ривожлантириш, уни дунёга янада кенг танитиш ва умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида кураш халқаро спорт тури сифатида кенг эътироф этилди. “Кураш”, “Ҳалол”, “Таъзим”, “Тўхта”, “Танбеҳ”, “Чала”, “Ёнбош”, “Дакки” ва “Ғирром” каби ўзбек атамалари халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Бугун Гулистон шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида кураш буйича "Сирдарё вилояти прокурори кубоги" учун беллашувлар бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 100 нафардан зиёд ёш атлетлар ғолиблик учун гиламга чиқди. Ёш полвонлар жами 8 вазн тоифасида беллашдилар.

Президентимизнинг “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доираси ўтказилган мазкур мусобақа ўсиб келаётган ўғил-қизларни Олимпия ва миллий спорт турларига жалб этиш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Қизғин ва қизиқарли бахслар остида ўтган мусобақада Вилоят прокурори кубоги Гулистон шаҳар жамоасига насиб этди. Сайхунобод тумани курашчилари иккинчи, Оқолтин тумани жамоаси эса учунчи ўринни эгаллади.


Ғолиб ва совриндор бўлган ёш полвонлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.