Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси Россияда

Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси Россияда

@SirdaryoUz
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.

Вилоят делегацияси Барнаул шаҳри ва Олтой ўлкасида бўлиб, расмий учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.

Амалий ташриф Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников билан учрашувдан бошланди. Вилоятимиз вакилларига Ўзбекистонинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамроҳлик қилди.

Новосибирск вилояти расмий доиралари вакиллари билан мулоқотда сўнгги йилларда мамлакатимизда бўлаётган катта ислоҳотлар, ҳамда ушбу ислоҳотларнинг Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ижобий таъсири борасида маълумот берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси билан мамлакатларимиз ўртасида ҳар жабҳада ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилиб, бу жараёнда Сирдарё ва Новосибирск ўртасида тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда имкониятлари муҳокама қилинди.

Вилоят делегациясининг ташриф тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот бериб борилади.

Report Page