Uz

Uz

T.me/uzbekistanofficial

Россияда 22 йил давомида қидирувда бўлган серияли қотил-маньяк ушланди


Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Свердловск области полицияси Екатеринбургда 1992-2014 йилларда содир бўлган қотилликлар ва номусга тегишли ҳолатлари сериясида гумонланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Россия ИИВ сайтида хабар берилган.

«Бу шахс 1970 йилда туғилган бўлиб, аввал шунга ўхшаш жиноятлари учун судланган. Тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида у қўлга олинди ҳамда қамоққа жойлаштирилди. Кейинчалик аниқланишича, эркак яқин вақт ичида Россиядан чиқиб кетмоқчи бўлган», - дея хабар берди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Унинг сўзларига кўра, жиноятлар Екатеринбургнинг турли туманларида 22 йил давомида содир этилган. Таъкидланишича, сўнгги саккиз йил ичида қарийб 17 минг киши сўроқ қилинган.

Қурбонларнинг аниқ сони очиқланмаяпти, қўлга олинган шахснинг шунга ўхшаш бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.