Уй қурилиши бошланди: табиий офат туфайли уйидан айрилган хонадонлар учун дастлабки қурилиш материаллари етказилди.

Уй қурилиши бошланди: табиий офат туфайли уйидан айрилган хонадонлар учун дастлабки қурилиш материаллари етказилди.

vaqf.uz

Аввал ҳабар қилганимиздек табиий офат туфайли уйларидан айрилган Қамашилик икки ватандошимиз Раҳимов Собир ҳамда Норчаева Иродаларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга моддий кўмак кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 24 апрель куни “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган эди. Талофат кўрган хонадонларнинг аҳволи атрофлича ўрганилиб фонд томонидан уларга янги уй қуришлари учун ёрдам кўрсатишга қарор қилинган. 

Жорий йилнинг 9 май куни мазкур икки хонадонга мўлжалланган илк қурилиш моллари фонд томонидан ҳарид қилиниб, Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги манзилларга етказилди. 



Таъкидлаш жоизки ушбу қурилиши бошланган уйлар сахаоватпеша хомийларни жалб қилган холда ва фонднинг “Обод хонадон” акцияси доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур акцияда фаол иштирок этиб ўз хайрияларини аямаётган азиз инсонларга Аллоҳ таолодан ажру мукофотлар сўраб, барча ватандошларимизни “Вақф” хайрия жамоат фонди билан муқаддас Рамазон ойида савобли ишларда ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламиз.



Фурсатни қўлдан бой берманг дуолар мустажоб ва хайрли ишлар қабул бўладиган ойда саховатингизни мухтожлардан дариғ тутманг. 


Муруватли инсонлар учун

“Обод хонадон” акцияси 

Карта рақами: 8600 3029 1941 0727

Масъул шахс: Тўраев Зохижон


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page