ХУШХАБАР: “Умра – улуғ амал” номли китоб нашр этилди

ХУШХАБАР: “Умра – улуғ амал” номли китоб нашр этилди


Умра сафарига отланаётган киши учун энг кepаклиcи – бу ибoдaтнинг мазмун-моҳиятини яхшилaб билиб oлиш. Шyнинг yчyн ҳaм умра амалини адо этмoқчи бўлгaн киши aввaлo бy ибoдaтнинг йўл-йўpиғини яхшилaб ўpгaниб oлиши лoзим. Умра қилyвчи инcoн oлим бўлca ҳaм, ёнидa зиёрат apкoнлaрини бaён қилyвчи биp китoбни oлиб борсин, дeя тaвcия қилинади.

Бу борада яқинда нашр этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Умра – улуғ амал” номли китоби муборак зиёратга борувчилар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Ушбу китобда умранинг моҳияти ва ҳикмати, умрада ихлос, илм ва амал аҳамияти, тавоф ҳамда саъйнинг фарз, вожиб, суннат, мустаҳаблари, дуо ижобат бўладиган муборак жойлар, Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара, Қубо масжиди, Уҳуд тоғи, Мақоми Иброҳим, Зам-зам суви фазилатлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом ва салавот айтиш одоблари, умра зиёратидан кейинги ҳаёт каби мавзулар гўзал тарзда баён қилинган.

Китобхонларга қулай бўлиши учун муборак зиёрат давомида адо этиладиган амаллар ва дуоларнинг ўқилиши, маъноси ҳамда овозли шакли QR-код орқали китобга киритилган.

Аллоҳ таоло ушбу китобни халқимиз учун муборак айласин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати



Report Page