🕋 “УМРА – 2023” МАВСУМИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

🕋 “УМРА – 2023” МАВСУМИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

muslim.uz

✅ Бугун, 14 сентябрь куни “Умра – 2023” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.


🛫 Маълумот ўрнида, ҳар 3 кунда бир маротаба амалга ошириладиган авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. 


🔸Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга хизмат кўрсатади. 


🕌 Зиёратчилар Мадинада “Сарая Ҳармоний”, Макка шаҳрида эса “Олян Мааси” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Меҳмонхоналарда 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 


🔹Умра ибодатини адо этувчилар 10 кун мобайнида икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади.  


🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак ва хайрли қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Матбуот хизмати

Report Page