Ўғлимга
Doctor Shizoid26 ёшимда ўзлигини англайдиган ўглим бўлганда унга қуйдагиларни айтган бўлардим.
Сен эркак бўлиб туғилдинг. Бу бахт. Чунки сенда кимнидир бахтли қилиш имконияти бор.
Ўтмишга қарасак аждодларимиз ташқарида ов қилишган, ташқарида яшашган. Аёллар эса ғорда. Улар ва уларнинг фарзандларининг ҳаёти моддий ва хавфсизлик жиҳатдан эркакларга қарам бўлган. Шундан келиб чиққан холда уларнинг эволюцияси биз эркакларникидан фарқ қилган. Шунинг учун ҳам аёллар материалист. Лекин бу ёмон нарса эмас. Ҳаёт давом этиши учун материал бойликлар, овқат керак.
Қизларни, аёлларни ёмони йўқ. Лекин йигитларни, эркакларни латтаси ва крутойлари ёки бошқачасига ҳақиқийлари бор.
Ҳақиқий эркак ўзи қарор қабул қилади. Ёшлигидан унга аёллар, қизлар уқтирилган шаблонлардан мустақил равишда.
Ҳаётинг давомида „Альфа самец“ деган тушунчага дуч келасан. Лекин бу аллақачон инкор қилинган тушунча.
Реал ҳаётдаги юқори рангли, юқори примитив йигитларни, эркакларни „альфачлар“ деб номланади. Уларни сен гопниклар, жиноятчилар, бузғунчилар ичида кўрасан. Улар жамият учун ҳеч нарса бермайди. Улар бузғунчилик ва зўрлик, жиҳод билан шуғулланади халос. Уларга жамиятда жой йўқ. Уларни жойи қамоқда.
Реал ҳаётда яна юқори рангли, паст примитив йигитлар, эркаклар бор. Улар ростдан ҳам крутой, ўзига ишонади, демонстратив. Лекин шу ўринда улар фикрлайди, ақлли. Улар бир соҳа бўйича ростдан ҳам яхши мутахасис бўлади. Жамиятга фойдаси тегади, жамиятни ўзгартиради, янгилик яратади. Уларни „бетта“ дейишади бошқачасига. Булар жамият учун фойдали.
Реал ҳаётда яна паст рангли, юқори примитив йигитлар, эркаклар бор. Улар латта ва фақат истеъмол қилиш билан шуғулланади. Улар ишчи кучи халос.
Реал ҳаёрда яна паст рангли, паст примитив йигитлар, эркаклар бор. Улар ҳам латта, лекин улардан „бетта“ етишиб чиқиши мумкин. Ўқиб ўрганса. Даданг ҳам шу категорияда бўлган, қачонлардир. Кейин аста-секин беттага айланишни бошлаган.
Мен сен қайси бирисан билмайман. Ҳаётинг давомида кўраверамиз.
Сенга берадиган маслахатларим:
Бошқаларга фойданг тегмаса тегмасин, лекин уммуман зараринг тегмасин. Дадангни кўпчиликка зарари теккан, даданг кўпчиликка халала берган. Сен бу хатони қилма. Одамлардан нафратланма. Ёмон одамни ўзи йўқ.
ўзинг ҳақингда ва ўз қизиқишларинг, мақсадларинг ҳақида қайғур. Бизни ҳам эсдан чиқар. Чунки бу сени ҳаётинг. Бу соғлом эгоизм. Қачонки сен ўзингни ўзинг эпласанггина эркакка айланасан ва бир ақлли, доно, чиройли қиз сенга ўз ҳаётини ишониб топшира олади. Сенга эса бу керак. Сабаби аждодларимиз ов қилиб келган, ғорда аёли яратган комфортда дам олган.
Яна битта энг аввал, ҳайвоний инстинктларни жиловлаш керак. Уларга нима киради? Тирик қолиш, сексуал ва ҳокимятга интилиш. Уларни жиловлаш учун оч қолиб яшаб кўриш керак. Қизларни кўрганда уларни кўкрагига, кўтига қарама, сикишни ўйлaма, „Бу қизни қалби қанақа экан?“ деган саволни бер. Порнони кўриб дрочит қилмоқчи бўлганингда эса актёрларга шунчаки ҳайвонга қарагандай қараш ва уларни ҳаракатларини ўрганиш керак. Ана шунда асбобинг сенга бўйсунишни бошлайди. Шу асбоб деб эркаклар кўп ахмоқликлар қилиб қўяди. Сен ундай бўлма. Спорт ҳам яхши фойда беради шу ерда. Ҳокимятга интилишни жиловлаш учун кичик гуруҳга бошлиқ бўлиб кўриш керак ва уларни эзиб ишлатишни эмас, уларга фойда келтиришни, яхши дам олишларини, яхши иш шароитини яратишни ўйлаш керак. Медитацияни ўрни бу ерда беқиёс.
Яна?
Қизларни орқасидан югурма. Уларни ўрашга ҳаракат қилма. Бу билан фақат ўзингни ботқоққа тортасан халос. Бу қиз сени уйингда дам олишинг учун комфорт яратиб бермайди.
Қиз болани талашиб йигитлар билан урушма. Бу сен ва рақибинг қиладиган энг катта ахмоқликлардан бири. Бу билан фақат қизни самооценкасини кўтариб берасилар халос. Танишув сайтларида ҳам танишишга ҳаракат қилма. У ерда қиз ўзига ёзиладиган хабарлар кўплигидан ҳаётдаги реал баҳосидан 100500 марта баландроқ баҳо қўйиб олган бўлади. Сенга керакми бу?
Қизларни ўзи сенга гап отсин. Уларни ўзи сени ўрашга ҳаракат қилсин. Топган қизинг ҳақида ўзингга савол беришдан чўчима. "Бу қиз менга нима беради? Мен бу қиздан нима оламан?" Ким нима деса десин, лекин эр ва хотин - истеъмолчи. Ҳар бири бир-бирига. Истеъмолчини нима қизиқтиради доим? Нарх ва сифат. Сифатли махсулот қиммат бўлади. Мен қизларни махсулот демоқчи эмасман, лекин нимагадир эришиб қўйган, ақлли қиз ҳам ўзини нархини жуда яхши билади ва ўз нархига мос йигит кутади. Сен эса ундан ҳам қимматроқ махсулот бўлишинг керак. Ана шунда у сенга бўйсунади. Ўз ҳаётини ишониб топширади. Агар унақаси учрамаган бўлса, агар қизлар сенга ўзлари гап отиб, сени ўрашга уринмаётган бўлса, демак, сен ҳеч кимсан. Ҳаракатингни қил, ўғлим.
Бу учун сен нима қилишинг керак?
Ўзингни миянг билан ўйлашни ўрганишинг керак. Тоғри маслахат олиш яхши, бошқаларни малакаси ҳақида ўқиш ҳам. Лекин бу сенсан ва сен тушадиган индивидуал холат. Ва у индивидуал ечим талаб қилади. Тушундингга? Ўзингни миянг билан қарор қабул қил. Ҳеч кимни эшитма. Чунки бу сени ҳаётинг. Сени ҳаётинг бу сен учун - илм.
Илмда тажрибалар ва хатолар методи бор. Хато қилиб керакли натижа олинади. Сен ўз ҳаётингни олими бўл. Илмга яна қайтамиз.
Яна нима қилиш керак?
Ўзига ишонган позёр бўлма. Ростанам крутой бўл ўз соҳангда. Ишонч автоматик келади.
Яна нима қилишинг керак? Бомжга ўхшаб кийинсанг ҳам кийиминг, оёқ кийиминг тоза бўлиши керак. Даданг институтда ўқиб юрганида атайдан бомжга ўхшаб юрарди, атайдан ғижим кийим киярди ва учрашувга ҳам шундай чиқарди. Учрашувда фақат ўзига тўларди ёки қизни ўзи иккаламизга тўларди. Ҳа, даданг бошқалар кўзида қурумсоқ бўлган. Лекин дадангга пофиг эди бошқаларни фикри. Даданг ўзини бундай тутишидан мақсади бор эди. Дадангни моддий аҳволига, ташқи кўринишига қарамасдан ундаги потенциалга ишонадиган қизни қидирган даданг. Бу дегани ҳар доим шундай бўлган дегани эмас. А қизларга пул тўлаб, подарка олиб уларни орқасидан тилини осилтириб юрганлар эса қизлар, аёллар учун „сигир“ халос. Совғани инсон қачонки ўзидан орттирса беради. Улар қизлар кўзида ўзи мустақил ўйлайдиган эркакмас, аёллар тарбия қилган „ҳақиқий мужик“.
Сени потенциалингга ва сенга ўз ҳаётини ишонадиган қизни топишинг бу сени бахтинг. Топган кунинг "дада топдим, уйланаман!" де. Уйлаб қўймаган номард!
Яна нима қилиш керак?
Ўқиш керак, изланиш керак. Илм - куч. Илми борни пули бордан қадри доим баланд бўлган, бўлади ҳам.
Лекин ўқиш машаққатли жараён. У кайф бериши учун нима қилиш керак? У учун илмдаги методларни ва Тошкентда туғилган ватандош немис олимимиз Генрих Альтшуллер яратган ТРИЗ ни ўрганиш керак ва ўз ҳаётига, ўқиш жараёнига татбиқ қилиш керак.
Мисол учун қара, шундай қоида ёки гап бор: идеал система - қачонки у йўқ лекин у вазифа бажаради. Қандай қилиб? Масалан тил ўрганишингни система деб олсанг, у идеал бўлиши учун у сени ҳаётингда вазифа бажариши керак. Бу нима дегани? Сен янги сўз ва қоида ўргандинг. Сен уларни шу заҳоти оласан ва ҳаётингда ишлатишни бошлайсан. Қаерда? Буни энди ўзинг ҳал қил ўғлим. Сен - эркаксан. Худди шундай, бошқа сохаларда ҳам. Хуллас, ўқиб-ўрганиш сени ҳаёт тарзинга кириб келсин.
Пулни орқасидан эмас, илмни орқасидан қув. Пулни орқасидан қувадиган одамдан бахтсизроқ одам йўқ.
Яна нима қилиш керак ўғлим?
Илмий-фантастик ва саргузашт асарлардан бошқа барча бадиий китобларни, мотивацион китобларни, фалсафани, тарихни, сиёсатни йиғиштир. Чунки улар эркак кишини ҳаётига ҳеч қандай амалий ёрдам бермайди, ҳаётини яхшилаб бермайди. Уларни ўқигандан кўра қўлинг бир иш билан банд бўсин. Практичний бўл, жон болам. Ўз соханг бўйича ўқи, антропологияни ўқи, этолог олимларни китобларини ўқи, пул ҳақида ўқи, коммуникация ҳақида ўқи, ҳеч йўқ жамият ҳақида ўқи. Илмий-оммабоп китобларни ўқи жа борса. Кўп нарса ҳақида оз-оздан биладиган одамдан кўра, ўзини сохаси ҳақида кўп нарса биладиган инсон қадрлироқ.
Яна нима қилишинг керак ўғлим?
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслик энг яхшиси, жа иложи бўлмаса унумли фойдаланишни ўрган. Интернетда сени зўрлигингга тан беришганидан кўра, реал ҳаётда 5 та одам крутойлигингдан хует қип қоганидаги берадиган кайф 100500 марта кучлироқ.
Яна нима қилиш керак?
Халоскорлик синдромига учраб қолмаслик керак. Дадангда бир пайтлар жа овж олганди бу. Эсингдан чиқарма: сенсиз бошқаларни муаммоси ҳал бўлиб кетади, сенсиз ҳеч ким ўлиб қолмайди, сенсиз ҳам ҳаёт давом этади. Шунинг учун сўралмаган жойда ёрдам, маслаҳат берма. Сўрашларини кут. Чидолмасанг ҳам!
Биз социал ҳайвонмиз. Шу учун ҳам жамият бизни маъқуллаши ва бизни унга фойда келтиришимиз биз учун жудаям муҳим. Жамият қаердан бошланади? Сени оилангдан. Оиланг кимлардан иборат? Бобонг, бувинг, мен, онанг ва ака/опа/сингил/укангдан. Шулар жамият.
Жамият нимани маъқуллайди?
- аввал ўзига, кейин жамиятга фойдаси тегадиган эркакни
- ота-онасини интернетда, оғизда эъзозлайдиган эмас, реал ҳаётда улар учун нимадир қиладиган эркакни
- гапирадиган эмас, қиладиган эркакни
- яшашни ўргатадиган эмас, ҳаёти билан ўрнак бўладиган эркакни
- танқид қиладиган эмас, таклиф қиладиган, ўзгариш опкеладиган эркакни
- ростгўй эркакни, тўғрисўз эркакни, бу орқали сени устингдан кулишлари мумкин ёки сенга шундай туюлиши мумкин, лекин уларни жиддий олма
- халол эркакни
- бировни аёлига кўз олайтирмайдиган эркакни
- айбларини тан оладиган ва амалда уларни ўзгартирадиган эркакни
- қилган хатоси учун кечирим сўрай оладиган ва уни тўғрилайдиган эркакни
- жавобгарликни бўйнига олишдан қўрқмайдиган эркакни
- гамхўр эркакни
- ўзини-ўзи эплайдиган, яхши кўрадиган эркакни
- меҳнаткаш эркакни
- нолимайдиган эркакни
- йиғлаб турадиган эркакни
- фақат сўраганда ёрдам берадиган эркакни
- футбол кўрадиган эмас, ўйнайдиган эркакни
- ўзини-ўзи танқид қила оладиган, рефлексиядан фойдаланадиган эркакни
- кенг фикрлайдиган эркакни
- ўз ишини устаси бўлган эркакни
- хаёти учун керакли нарсага вақт сарфлайдиган эркакни
- ўзини қизиқишлари бор ва улар билан шуғулланадиган эркакни
- китоб ўқийдиган эркакни, ундан ҳам кўра китоб ўқишга қизиқтирадиган эркакни, ундан ҳам кўра китоб ёза оладиган эркакни
- касалликлар ҳақида ёзадиган эмас, касалларни даволайдиган эркакни
- давлатни танқид қиладиган эмас, уйини иссиқ, оиласини қорнини тўқ, устини бут қилиб ўтирадиган эркакни
- хотинини ўзингга қарамайсан деб танқид қиладиган эмас, хотини ўзига қараши учун маблағ ажратадиган эркакни
- кўп хотинлилик учун курашадиган эркакни эмас, биттагина хотинини қиролича қилиб олган қиролни
- халқни 95% ва 5% га бўладиган эмас, ўзини яқинлари учун нимадир қиладиган эркакни
- фақат қилаётган ишлари эмас, ўзини тутиши, муомаласи, бошқаларга хзурмати ҳам чиройли бўлган эркакни
- фарзандига китоб ўқишинг керак дейдиган эмас, ўзи доим китоб ўқиб ўрнак бўладиган эркакни
- фарзандни қанақа тарбия қилиш кераклиги ҳақида маслахат берадиган эмас, фарзандини тарбиясини бошқаларга ўрнак бўладиган қилиб қўйган эркакни
- фарзандига манавинақа гапларни менга ўхшаб гапириб ўтирадиган эмас, шунчаки шу сифатлари бор эркакни
- ва бошқалар, қолганини ҳаётингда билиб олаверасан
Бугун сенга атаган гапларим тугади. Вақти келиб мақсадларимга етишсам сенга битта китоб ёзиб бераман. Ишончим комил у сенга мен ёзган блоглардан кўра кўпроқ ёрдам беради. Энди эса ётиб ором ол ўғлим. Қўрқма, бу постни ўчириб ташламайман.