Тошкент вилоятининг 2023 йилга келиб Ўзбекистон Республикасининг вилоятлар миқёсида Таълим муассасаларида таълим сифатини рейтинги бўйича биринчи 5 та илғор вилоятлар қаторига киришига эришиш ва таълим мазмуни ва сифатини ошириш асосий мақсадимиз.

Тошкент вилоятининг 2023 йилга келиб Ўзбекистон Республикасининг вилоятлар миқёсида Таълим муассасаларида таълим сифатини рейтинги бўйича биринчи 5 та илғор вилоятлар қаторига киришига эришиш ва таълим мазмуни ва сифатини ошириш асосий мақсадимиз.

@talimda Ta’lim yangiliklari
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Х.Рахмонқулова

Вилоятда таълим муассасалари халқаро баҳолаш PISA дастурида муваффақиятли иштирок этишга тайёргарлик кўриш ҳолати қониқарсиз аҳволда бўлиши ачинарли ҳол бўлиб,бунда биз қуйидаги ишларни амалга оширишимиз зарур бўлади.

1.Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида таълим муассасаларни халқаро баҳолаш PISA дастурида муваффақиятли иштирок этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш

2.Туман (шаҳар)лардаги тажрибали она тили, математика, табиий фан ўқитувчиларидан иборат тренерлар гуруҳини шакллантириш

3. Москва шаҳрида таълим муассасаларини халқаро баҳолаш PISA дастурида иштирок этган тренерлар бошчилигида туман (шаҳар)лардаги тажрибали она тили, математика, табиий фан ўқитувчиларидан иборат тренерлар гуруҳини шакллантириш.

4. Таъянч мактаблар негизида, методик кунлар ҳисобидан узликсиз ўқув курслар ташкил этиш.

Тренерлар гуруҳи учун халқаро баҳолаш дастур (PIRLS, TIMSS ва TALIS)ларининг мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан ўқув ташкил этиш ва талаб даражасида ўтказиш

5. Ҳар бир мактабда халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, PIRLS, TIMSS ва TALIS) мазмун-моҳиятини акс эттирувчи ҳаракатдаги бурчаклар (ушбу жараёнга масъулларни белгиланган ҳолда)ни ташкил этиш.

Тошкент вилояти халқ таълими тизими йўналишлари бўйича асосий кўрсаткичлар натижалар асосида кадрлар салоҳияти бўйича 13 ўринда бўлиб бунда биз қуйидаги ишларни амалга оширишимиз зарур.

1. Касбий эҳтиёжларни аниқлаш ўқитувчиларни эҳтиёжларини билиш мақсадида, замонавий малака талаблари асосида синов (тест)дан ўтказиш.

2. Эҳтиёжларга асосанган вариатив дастурларни яратиш ва жорий этиш.

3. Олий тоифали ўқитувчилар учун ментор хизматини ташкил этиш мақсадида “Педагогик инновацион кластер”лар ташкил этиш.

4. Олий тоифали ўқитувчилар учун доимий қисқа муддатли тренерлик мақсадли ўқув курслар ташкил этиш. “Устоз галактикаси”

5. Тест натижалари бўйча, таянч мактаблар негизида ўқитувчилар учун метод кунларда олий тоифали ўқитувчилар орқали “Таълимий тренажер” жорий этиш.

Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида олий тоифали ўқитувчиларни 2,0% (13 ўрин). Биринчи тоифали 9% (10 ўрин), иккинчи тоифали, 24 % (11 ўрин) ташкил этади.

Ўқитувчилар орасида олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаларга эга ўқитувчиларни сони ошириш учун “Таълимий патронажлар” ташкил этиш.

Ўқитувчилар касбий маҳоратини ривожлантиришнинг узлуксизлигига эътиборни кучайтириш.

Қисқа муддатли курслар, семинар-тренинг ва маҳорат дарсларини тизимли ташкил қилишни йўлга қўйиш.

  Ўқитувчиларни тармоқ орқали қўллаб-қувватлашни кучайтириш, бунда ҳудудий марказнинг веб-сайтлари, масофадан ўқитиш платформалари имкониятларини кенгайтиришга устуворликни қаратиш. Таълим муассасаси раҳбар кадрлари заҳираси (“дублёр” директорлар) таркибини тайёрлаш. Ўзбекистон Республикаси Презтденти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамкорликда харакат дастури тайёрлаш ва тасдиқлаш орқали қуйидаги натижага эришиш.

-Вилоят тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг олий тоифали ўқитувчилар базаси шакллантирилиб, уларни босқичма-босқич қисқа муддатли ўқув курсларда тайёрлаб ҳар ойда 2 маротаба бўладиган таян ўқув машғулотларига ментор сифатида жалб этилади. Олий тоифали ўқитувчилар ўқув машғулотларида фан ўқитувчиларига касбий маҳоратларини ошириш борасида амалий ёрдам берадилар. Ҳар чорак якунида фан ўқитувчиларидан тест олинади ва таҳлил қилинади. Таҳлил натижасида аниқланган бўшлиқлар бўйича дастур, ўқув режа тайёрланади ва шу режа бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Натижада ўқитувчиларнинг касбий билим, маҳоратлари ошишига эришилади

2018/2019 ўқув йилида 11-синф 16 523 нафар битурувчилардан 837 (8%) талабаликка қабул қилинганлар сони (9 ўрин) бунда қуйидаги ишларни амалга ошириш керак.

1. Вилоятдаги мактаб битирувчилари давлат грантига кўп кирган мактаб директорларини рағбатлантириш, битирувчилари умуман олий таълим муассасаларига кирмаган мактаблар раҳбарларига нисбатан эса таъсирчан чоралар кўриш.

Келгуси йилдаги битирувчиларнинг билим даражасини ва таълим сифатини кескин ошириш ва 2020 йилда уларнинг камида 10 фоизини олий таълим муассасаларига киришини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

 2. Режадан ташқари халқ таълими тизимида энг яхши натижа қўрсатган иккита вилоятнинг амалга оширилган ишларини жойига бориб ўрганган ҳолда соҳани ривожлантириш юзасидан асосланган таклифлар тақдим этиш;

 2019-2020 ўқув йилида олий ўқув юртига кирувчилар сонини кўпайтириш мақсадида “Таълимни ривожлантириш вилоят жамғармаси”ни таъсис этиш, ҳар бир шаҳар ва туман марказида битирувчиларни олий ўқув юртига тайёрлаш курсларини давлат шерикчилиги асосида дастаклаш йўли билан қисқа муддатда ташкил этиш бўйича Вилоят Хокимининг Фармоиши қабул қилинишига эришиш.

 3. Келгуси йилдаги битирувчиларнинг билим даражасини ва таълим сифатини кескин ошириш мақсадида Тошкент вилоятида жойлашган Олий таълим муассалари билан Тошкент вилояти таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан “Йўл харита”сини тасдиқлаш.

4. Барча таълим муассасаларида “Репетитор” ўқув синфларни очишга эришиш.

Биз мазкур тадбирларни амалга ошириш орқали ўз мақсадимизга эришиб, Тошкент вилояти халқ таълими тизимида юқори натижаларни қўлга киритамиз. Энг асосийси, юксак билимли, баркамол авлодни тарбиялаб, жамиятимиз ҳамда давлатимиз учун муносиб кадрларни етиштириб берамиз.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page