@tarixchilarga

@tarixchilarga

@akbarzamon

2017 йилдаги энг муҳим воқеалар.


1 февраль - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китоби “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди.

7 февраль - “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

11 февраль- Ўзбекистонлик иқтисодчи дунёнинг 100 та энг кучли ёш иқтисодчилари рейтингига киритилди. Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев 32-ўринни эгаллади.  

23 февраль- “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

6 март - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Туркманистонга келди. 

22 март - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Остона шаҳрига келди.  

23 март - Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. 

27 март - Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

27 март - Оксана Чусовитина Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида олтин медални қўлга киритди. 

4 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Москвага келди. 

5 апрель - Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 

15 апрель - Самарқанд шаҳрида Темир йўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича 7,2 километрлик трамвай қатнови йўлга қўйилди. 

18 апрель - “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

19 апрель - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 2015 йил 12 декабрда қабул қилинган Париж битимини Ўзбекистон имзолашига бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

29 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди. 

4 май - “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

11 май - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таклифига биноан давлат ташрифи билан Пекинга келди. 

12 май - “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

13 май - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. 

14 май- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда "Бир макон, бир йўл" форуми доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди. 

15 май- Пекин шаҳрида ўтказилган «Бир макон, бир йўл» форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва мазкур форумнинг аҳамияти, уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритди. 

19 май -“Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

19 май - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркманистонга келди. 

21 май - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. 

24-май -“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

29 май - Тошкентда Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) конгресси бўлиб ўтди. 

30 май - Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

8 июнь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. 

8 июнь – Машҳур тенор Андреа Бочеллининг “Истиқлол” санъат саройида концерти бўлиб ўтди. 

 9 июнь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остонадаги ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. 

10 июнь - Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Самарқандга келди. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. 

10 июнь - Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида янги боғ очилди

15 июнь - Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёв нутқ сўзлади.

17 июнь - “Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

21 июнь - “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

22 июнь - Шавкат Мирзиёев Қўқонга Марғилондан илк бор қатнай бошлаган электропоездда келди.  

23 июнь - “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

27 июнь - Тошкентда Венгрия элчихонасининг расмий очилиш маросими бўлди. 

29 июнь - “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

30 июнь - Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Делегатлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини маъқуллади. 30 июнь Ўзбекистонда “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.

30 июнь - “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

13 июль - “Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

14 июль - “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. “Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.  

27 июль - “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

28 июль - Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишидаги «Вoeing-787 Dreamliner» самолёти илк узлуксиз парвозни муваффақиятли амалга ошириб, Тошкентга қайтиб келди.

2 август - “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

7 август - “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

 9 август - “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

2 сентябрь – Самарқандда Ислом Каримов ҳайкалининг очилиши маросими бўлиб ўтди.  

5 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев таклифига биноан давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

8 сентябрь - “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

8 сентябрь - Тошкентнинг Сайлгоҳ кўчасида “O‘ zbegim” миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. ўзбекистонлик ошпазлар томонидан 7 360 килограммлик палов тайёрланди. 

9 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига келди. 

10 сентябрь - Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи Саммити очилди. Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

10 сентябрь - “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

16 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Қўшма баёнотни имзоладилар. 

17 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига Туркманистонга келди. 

20 сентябрь- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида Нью-Йоркда Ўзбекистон – АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашди. 

30 сентябрь - “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

5 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди

11 октябрь - Сочи шаҳрида ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. 

16 октябрь -Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров амалий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Туркияга келди.

6 ноябрь - Жиззах шаҳрида Шароф Рашидовнинг ҳайкали очилди. 

10 ноябрь - Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзусида халқаро конференция бошланди. 

16 ноябрь - “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш 

тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

22 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди. «Мард ўғлон» давлат мукофотини таьсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

23 ноябрь - Корея Республикасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб 50 минг нусхада чоп этилди.

27 ноябрь - “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. 

29 ноябрь - “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

4 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

6 декабрь – “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

13 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

15 декабрь - “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

т.ф.н. И.М.Шамсиева тайёрлади.

Report Page