#тарғибот
🔹Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 22-декабр куни "Маънавият ва маърифат маркази Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши"да маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни ислоҳ қилиш ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлари республика ҳудудлари бўйлаб ўтказилмоқда.
Мазкур тадбир Юқори Чирчиқ тумани “Дархан” маҳалласида ҳам қизғин руҳда бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК” деб номланган нутқи, туман Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Латиф Мансур, туман Нуронийлар жамғармаси раиси Тохир Норматов, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилноза Назирова, Маънавият ва маърифат бўлинмаси мутахассиси Шахло Шоимовалар, туман имом хатиби Мирзохид Миргаппаров, 24-сонли Мусиқа мактаби директори Жасур Холмухамедовлар томонидан тарғибот этилди ва Маданият бўлими ходимлари томонидан турли кўнгилочар маданий чиқишлар ташкил этилди.
✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати