#таълим_таълим
Аввалроқ тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан учрашган Қибрай туман ҳокими М.Миркасимовнинг кейинги манзили, туман Халқ таълими бўлими бўлди.Туман ҳокими у ерда фаолият олиб бораётган масъул раҳбарлар ҳамда умумтаълим мактабларидаги фан ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатиш учун масъул услубчилар билан учрашиб, уларнинг ютуқ ва камчиликлари билан ўртоқлашди.
Туман ҳокими, мактаб ўқитувчиларининг маҳорати,уларнинг билим даражаси ҳамда салоҳиятини янада ривожлантириш борасида методистлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, сўнгги йилларда бу борада эришилган натижалар ҳамда мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсатгичларини аниқ маълумотлар асосида таҳлил қилди.
📌Шунингдек, фан ўқитувчиларининг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳолати ва уларнинг билим бериш самарадорлигини фақатгина ёзма ҳисоботлар орқали аниқлаш эмас, бевосита дарс жараёнларида иштирок этган ҳолда, ютуқларини оммалаштириш билан бирга камчиликлари бўйича қўшимча методик тавсия ва маслаҳатлар бериш тизимини янада ривожлантириш борасида келгусидаги режалари ҳамда амалга ошириш лозим бўлган вазифалар тўғрисида уларнинг таклифларини тинглади.
Туман ҳокими,ҳукуматимиз томонидан халқ таълими тизимига берилаётган эътибор натижаси ўқувчиларимизнинг билимларида ўз аксини топиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати