Mashhur bilan-Hasanov

Mashhur bilan-Hasanov


Бугунги қахрамонимиз ўзининг ақлли ва мотивоцион гаплари билан машхур бўлган Нурбек Алимов @nurbekalimov

(саҳна ортида Шарофиддин Хасанов)


Хасанов:


Нурбек ака илк бор шахсий блог очганингизда асосий мақсад нима еди (уша пайтда) ва ёшингиз нечида еди?


Алимов:

Мен аввал хечқачон шахсий блог очиб юритмаганман, Фейсбукда ёзардим, телеграм канал очганимга Апрель ойини ўрталарида бир йил бўлади. Агар телеграм канал очганимдаги ёшим қизиқ бўлса 29 экан) Мақсадим мени қийнаётган, ўйлантирган, фикрлар билан бўлишиш, халққа озгина бўлсада ёрдамим тегиши эди.


Хасанов:

Хаётингиздаги енг қизиқ ва есда қоларли воқеани айтиб берсангиз?


Алимов:

Янги йил куни эрталаб ёстиғимни тагига Қорбобо совға ташлаб кетганини кўриб, кейинги йил янги йил байрамида бир дўстим билан қорбобони ушлаб олиб жуда кўп тилак айтамиз деб репитиция қилганимиз.😂 Албатта совғаларни ойим қўйиб кетганлигини билмаганман ўша пайтлар.


Хасанов:

Биз ёшларга блогосферасини кенгайтириши учун қандай маслахат берасиз?


Алимов:

Ёзгингиз келмаса контент учун деб чираниб ёзманг. Мия, юрак, ўзи айтади. Дилдан келган гапларни ёзинг.


Хасанов:

Биламизки хаётда сизни шу даражада булишингизда китобларни урни катта, енг катта рол уйнаган китоб номини айтсангиз? Мен учун жудаям қизиқ.


Алимов:

Френсис Скотт Фицжеральд - Буюк Гэтсби.


Хасанов:

Хаётни ўзингизни қарашларингиз бўйича бир гап билан ифодалаб беринг.


Алимов:

Хар қандай кун тугайди, абсолютно.


Хасанов:

Биз усмирларга ёшлигингизда амал қилмаган аммо хозир керакли булаётган ўгит (мотивация)ни айтиб ўтсангиз


Алимов:

Ичманглар. Чекманглар. Хечқачон жахл отига минган пайтда қарор қабул қилманглар.


https://t.me/tabbasumuz 02.04.2020 Hasanov Sharofiddin.

Report Page