Банклар фойдасига 70,1 млрд сўмлик кредит қарздорликлар ундирилмоқда.

Банклар фойдасига 70,1 млрд сўмлик кредит қарздорликлар ундирилмоқда.


Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 70,1 млрд. сўмлик 1 873 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 35.0 млрд. сўмлик 549 тадан ортиғини ижроси тамомланиб, шундан 20.6 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик амалда ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 36 та 14,4 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 28 та 8.1 млрд. сўмлик мол-мулклар онлайин аукцион савдоларига чиқарилган.

Қарздорлардан тижорат банклари фойдасига кредит қарзидорлигини ундириш билан боғлиқ жами 526 нафар қарздорларнинг 6.3 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасларига асосан “БТК” МЧЖдан ундирувчи “Агробанк” АТБ фойдасига 3.9 млрд. сўм кредит қарздорлигини ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бюронинг Боёвут туман

бўлими давлат ижрочиси

Жасур Яхшибоев


Report Page