МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАЙДИ
@svxotinqiz
Оқолтин тумани хотин-Қизлар ҚЎмитаси ва туман Ички ишлар ва адлия бўлими билан хамкорликда “пайшанба -профилактика куни” деб белгиланганлиги муносабати билан туман маҳаллаларидаги ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан учрашиб, суҳбатлашишни тизимли давом эттирмоқда.
Икки кун давомида Оқолтин тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида профилактик ишлар олиб борилди. Маҳалладаги 8та нобоп-ноқобил оилалар аъзолари, профилактик ҳисобда турувчи 3 нафар хотин-қизлар билан суҳбатлашилди. Оилавий муаммолари ўрганилди. 2та оиланинг фарзандлари мактабдаги машғулотларга мунтазам қатнамаётганлигини аниқланиб, хонадонда суҳбат уюштириб, масала ҳал этилди. Икки нафар хотин-қизлар жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди. Яна иккита оиланинг ўзаро келишмовчиликларига барҳам берилди.
- 55 нафар кам таьминланган хотин-қизларга туман Молия бўлими ҳомийлигида 5 турдаги сабзавот кўчатлари, 4 турдаги сабзавот уруғлари бепул тарқатилди. Ўтган йилда суиқасд содир этилган 1та хонадонга озиқ-овқат ёрдами берилди, - деб хабар бермоқда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳулкар Худойбердиева.
Каналимизга қўшилинг: @svxotinqiz