Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган "Кўзбўямачилик: аҳоли мурожаати ортидан берилган газ бир ҳафтага бормай ғойиб бўлди" деб номланган хабар юзасидан муносабат.
@sirdaryotumanpressБугун 28 ноябрь куни юқорида эълон қилинган хабар юсасидан "Ҳудудгаз Сирдарё " МЧЖ "Бахтшаҳаргаз" филиали мутасаддилари масалага ойдинлик киритиш мақсадида Бахт шаҳар Ишонч маҳалласи Қомус кўчасида ўрганиш олиб борди.
Қомус кўчасида жами 59 та хонадон истиқомат қилиб, "Бахтшаҳаргаз" филиали мутасаддилари томонидан уйма-уй юриш орқали вазият ўрганилган. Ўрганишлар натижасида Қомус кўчасидаги хонадон эгаларининг табиий газ таъминотидан эътирозлари йўқлиги, ҳозирги кунда табиий газ таъминоти меъёр даражасида етказиб берилаётганлиги аниқланган. Шунингдек қишки мавсумда табиий газ таъминотидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишлари ва ис газидан сақланишлари бўйича тушунтиришлар берилган.