Гулистон шаҳар марказидаги чорраҳасида расқга тушганларга тегишли тартибда чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳар марказидаги чорраҳалардан бирида автомашиналар ҳаракатига ҳалақит бериб рақсга тушган 3 нафар йигитларнинг хатти-ҳаракатлари кенг мухокамага сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида 3 нафар йигитларнинг шахсига аниқлик киритилди. 2 нафари 20 ёшли 1 нафари эса 18 ёшли ёш йигитлар, Ховос тумани “Бунёдкор” махалласида яшовчи, Д.Э. Сирдарё тумани, Заршунослик махалласида яшовчи А.И ҳамда уларни видеотасвирга олган Сайхунобод тумани, “Фаровон” махалласида яшовчи, Ш.А эканлиги аниқланиб,
улар содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан Ўз.Рес. МЖтК нинг 54-модда, 1-қисми (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш) ҳамда 183-моддалар ( Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик) бўйича хужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судидага кўриб чиқишлик юборилди. Гулистон шаҳар Маъмурий ишлар бўйича суди қарорига кўра Д.Э. ҳамда А.И ларга энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима ҳамда 4 (тўрт) суткадан маъмурий қамоқ жазоси, Ш.А га эса энг кам иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида жарима ҳамда 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Азиз ота-оналар фарзандларимизни миллий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром, ғурур ва ифтихор туйғуси билан вояга етказиш, уларнинг оила ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, бошқача айтганда, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позицияси, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, ёшларимизнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, онгу шуурини миллий менталитетимизга зид таъсиридан ишончли ҳимоялаш нафақат давлат органлари балки, барчамизнинг зиммасига ҳам катта масъулият юклайди шундай экан фарзандларимиз тарбиясига беэтибор бўлмайлик.
Шу ўринда фуқароларимиздан жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузмасликларини сўраб қолар эдик. Зеро хар битта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.