Гулистонда ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилган хайдовчи қўлга олинди.
February 12, 2021
2021 йил 27 январъ куни соат 15:00да, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Гулистон шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 3-мавзе ҳудудида жойлашган жарима майдончасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ф сафдор Ш.Ага “Лабо”русумли автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериши ва расмийлаштирилган маъмурий баённома йўқ қилиши эвазига ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан жарима майдончасининг қоравул хонасида 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, А.Фга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати