Ёш қизалоқ мактабга хавфсиз бориб-келиши учун чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.

Ёш қизалоқ мактабга хавфсиз бориб-келиши учун чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.

@SirdaryoFVB
Ёш қизалоқ мактабдан қайтишда дарёдан қайиқда сузиб ўтмоқда номи билан тарқалган хабар ижтимоий тармоқларда жуда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Ундаги ҳолатда Гулистон туманидан Бекобод туманига Сирдарё дарёсидан қайиқда сузиб ўтаётган қизалоқ тасвирланганди. Ушбу Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев эътиборини қаратиб, қизалоққа ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совғалари ҳам тортиқ этган эди.


Бугун, Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда қизалоқнинг хонадонида бўлишди. Масъуллар қизчанинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, ўқишга бориш-келиш шароитларини яхшилаш борасида чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.


Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати.

Report Page