ФВВ ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятидаги савдо марказлари, ижтимойи соҳа ва аҳоли турар жойлари ўрганилмоқда.

ФВВ ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятидаги савдо марказлари, ижтимойи соҳа ва аҳоли турар жойлари ўрганилмоқда.

@SirdaryoFVB
Иситиш мавсумида арзимаган бепарволик ва эътиборсизлик нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, одамлар гавжум бўладиган масканларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар нафақат юқори моддий зарар етказиши, балки энг ачинарлиси, инсонлар ҳаётига катта хавф солиши муқаррардир.

Иситиш мавсумида бу каби ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи ва Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти томонидан қиш мавсумини нохуш ҳолатларсиз ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Даставвал, Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида тузилган ишчи гуруҳ вакилларига аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида табиий ва суюлтирилган газлардан ёқилғи сифатида фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда тадбирлар давомида аниқланган камчликларни бартараф этиш зарурлиги  алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг амалий тадбирлар давомида Гулистон шаҳар ҳудудида жойлашган савдо марказлари, бозорлар ва ижтимоий соҳа объектларида дахлдор ташкилотлар ходимлари ҳамкорлигида кучайтирилган назорат тадбирлари олиб борилди. Бунда, газ ускуналари ва улардаги газанализаторларининг тўғри ўрнатилганлиги, ёнғин тўғрисида автоматик хабар бериш ҳамда ўчириш ускуналарининг ишчи ҳолати ўрганилди. 

Ўрганишлар давомида масъулларга қўшимча йўриқномалар ўтилиб, зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, савдо марказларида ишловчи ходимларга турли хилдаги фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва хабар бериш тартиблари ўргатилиб, амал қилиниши лозим бўлган қоидалар акс эттирилган тарқатма материаллар тарқатилди.

Қиш мавсуми давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

Report Page