Гулистон шаҳридаги баланд қаватли турар жой биноларида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
@SirdaryoFVB
Тобора ривожланиб бораётган янги Ўзбекистонда қурилаётган баланд иморатлар шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшмоқда. Баланд қаватли биноларда ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, жабрланганларни қутқариш асосий вазифалардан бири бўлиб турибди.


Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларини жалб қилган ҳолда ўтказилган эрталабки тарқатув жараёнларида ҳам масъул ташкилотларга амалга оширилиш лозим бўлган вазифалар яна бир бор эслатилди.




Махсус-тактик ўқув машқининг амалий жараёнлари Гулистон шаҳрида қурилаётган баланд қаватли турар-жой биноларида ўтказилди. Дастлаб тегишли хизматлар томонидан бино электр ва газ тармоғидан узилди.









Шундан сўнг, бинонинг 5-қаватида қолиб кетган фуқароларни қутқариш ишлари ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан махсус ускуналар ёрдамида амалга оширилган бўлса,


Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан махсус-тактик ўқув машқига жалб этилган автонарвон ёрдамида бино ичидаги ёнғин бартараф этилган ҳолда мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга бўлган фуқаролар эвакуация қилинди.



Барча турдаги жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари Гулистон шаҳар тиббиёт бўлими ходимлари томонидан намунали тарзда амалга оширилди.



Айни жараёнлар давомида бинода содир бўлган ёнғин бинода фаолият олиб бораётган ишчи-хизматчилар томонидан баратараф этишга киришилди.


Ёнғиннинг катта талофатларни келтириб чиқаришининг олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар ФВБ томонидан самарали бартараф этилди.


Ўқув машқи якунида қурилиш ишлари олиб борилаётган баланд қаватли иморатларда бу каби ҳолатларнинг олидини олиш мақсадида қурувчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.



Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасидаги тарғибот тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.