Сирдарё вилоятида фавқулодда вазиятларни, фуқароларимизнинг ис газидан заҳарланишларини олдини олиш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга бағишланган катта кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
https://t.me/SirdaryoFVBВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Сирдарё вилояти иқтисодиёт тармоклари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 614-сонли қарори ижросини таъминлаш ва энг муҳими вилоятимиз ҳудудида ёнғин, ис газидан захарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ва шу каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишини олдини олиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.




Семинар йиғилишда вилоят ҳокимлиги ва вилоят Прокуратураси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошчилигида, барча шаҳар-тумандаги сектор раҳбарлари, Ҳарбий прокуратура, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ходимлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари, саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари, дудбўрон ва вентеляция тизимларини таъмирлаш, изоляциялаш ҳамда тозалаш ишларни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.


Тадбирда қайд этилдики, секторлар раҳбарлари ва қурилиш бўйича шаҳар, туман ҳоким ўринбосарлари назорати остида секторлар кесимида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир аҳоли турар жойлари, кўп қаватли уйлар ва давлат тасарруфидаги объектлар, мактаб, боғча, коллеж, лицей, олийгоҳлар, шифохоналар, ногиронлар, аёллар мурувват, болалар, қариялар уйлари, шунингдек, асаб ва руҳий касалликлар диспансери ва бошқа объектларни комиссион тарзда ўрганиб чиқиш, аҳолига ёнғин, ис гази, чақнаш ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларни келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш бўйича тавсиялар бериш, бундай ҳолатлар содир бўлганда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича аҳоли билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.


Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши белгилаб берилган тадбирлар жараёнида, газ ускуналари ҳамда улардаги дудбуронларнинг ҳолатига яъни, уларнинг тўғри ўрнатилганлиги, созлиги, печлар (қозон) нинг хавфсизлик автоматикаларига, дудбўронлар тозаланганлиги, хонада газ хиди сезилмаслиги, ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳолатларига, газ сўриш мосламалари ўрнатилмаганлиги, хонанинг вентиляция тизими мавжудлиги ва ишчи ҳолатдалиги, истеъмолчиларнинг тармоққа ўзбошимчалик билан уланмаганлиги, суюлтирилган газ баллонлардан хавфсиз фойдаланиш тартибларига риоя этилиши, электр тармоқларида носозликлар мавжуд эмаслиги, объект, бино ва хонадоннинг умумий ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳамда объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига эътибор қаратилиши тушунтириб ўтилди.


Шу билан бирга, асосий эътиборни аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратиб, фавқулодда вазиятлар, газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, дудбурон ва вентеляция тизимларини таъмирлаш, изоляциялаш ҳамда тозалаш ишларни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилотлар, тегишли маҳалла ва Уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларидан иборат таъмирлаш-тиклаш отрядларини жалб этган ҳолда, объект ва хонадонларда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилиши ташкил этиш вазифаси белгилаб берилди.


Тадбир давомида иштирокчиларга кўргазмада намойиш этилаётган ускуна ва жиҳозларнинг ишлаш жараёни, аҳамияти ҳамда қўлланилиш соҳаси бўйича амалий кўрсатилган ҳолда тушунтиришлар берилди ва вилоят ҳудудидаги ёнғинга қарши ер ости сув олгич (гидрантлар)нинг яроқлилиги ва меъёрларга мувофиқлигини текширувдан ўтказиш ва уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёргарлигини ўрганиш ишлари иштирокчиларга намойиш этилди.





