Гулистон шаҳар Улуғ йўл маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот.

Гулистон шаҳар Улуғ йўл маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот.

https://t.me/SirdaryoFVB‌‌
Фото: ФВБ ахборот хизмати

2020 йил 24 октябрь куни соат 23:35 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Улуғ йўл маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида хонадон том қисмининг тахминан 128 м.кв майдони ҳамда уй ховлисида бўлган оқ рангли 2020 йилда ишлаб чиқарилган "Дамас" русумли автомашинасининг олди қисми қисман зарар кўрган ҳамда Ёнғин-қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга олиб чиқилган. Ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:40 да етиб бориб, ёнғин 23:44 да ўраб олинган ва 00:45 да бартараф этилган. Содир бўлган ёнғиндан инсонларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғиндан уй ичидаги жихозлари ҳамда қўшни хонадонларнинг тахминан 400 м.кв майдони сақлаб қолинган, (қўшни хонадонларга умуман зарар етмаган). Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Фуқароларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Зеро, бу орқали ўзингизни, яқинларингизни хаётини ва мол-мулкини ёнғин ва фавқулодда ҳолатлардан асраган бўласиз.

Report Page