Мирзаобод туманида профилактика ишлари давом этмоқда.
https://t.me/SirdaryoFVBМирзаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва аҳоли турар жойларида ҳамда қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатлар олдини олиш бўйича профилактика ишлари давом этмоқда.


Ўтказилётган профилактик тадбирларда жами 524 та ёнғин қарши камчиликлар аниқланиб, шулардан 855 тасини бартараф этилишига эришилган.

Аҳоли яшаш хонадонларинининг дудбўроналари, иситиш, электр тизимларида аниқланган носозликлар ҳамкор ташкилотлар билан бираликда бартараф этилиши билан бир қаторда уларда яшовчи фуқаролар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қўлбола газ сўриш мосламалари, носоз газ ва электр иситиш жиҳозларидан фойдаланмаслик бўйича суҳбат ва қўшимча йўриқномалар ўтказилиб, имзо қўйдириш йўли билан тилхатлар олинди.