"БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА". Сирдарё вилоти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида "Она тилим - жону дилим" шиори остида маънафий - маърифий учрашув ва китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

"БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА". Сирдарё вилоти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида "Она тилим - жону дилим" шиори остида маънафий - маърифий учрашув ва китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

https://t.me/SirdaryoFVB

Барчамизга маълумки, ҳар қандай давлатнинг миллий рамзлари – давлат байроғи, давлат герби, давлат мадҳияси ва шу билан бирга, ўз она тили ҳам бўлиши лозим. Жаҳондаги икки юзга яқин тил расмий тил ҳисобланиб, уларнинг орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги биз учун катта ифтихордир.

Бу йил илк маротаба Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 31 йил тўлиши катта байрам сифатида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Дастлаб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Саркаев йиғилиш иштирокчиларини 1989 йил 21 октябр куни "Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун" муносабати билан барчани самимий қутлади ва китоблар кўргазмасини очиқ деб эълон қилди. 

Шундан сўнг сўзга чиққан Вилоят ахборот-кутубхона марказининг Маданий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш сектор мудири Сурайё Эрманова мавзуга доир ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди. 

Фото: ФВБ ахборот хизмати
Фото: ФВБ ахборот хизмати
Фото: ФВБ ахборот хизмати

Шунингдек, Вилоят ахборот-кутубхона марказининг “Умумий ўқув зали” сектор мудири Гулноза Бўтаева мавжуд кўргазмадаги адабиётлар ҳақида қисқача маълумотларни бериб ўтди.

Фото: ФВБ ахборот хизмати
Фото: ФВБ ахборот хизмати
Фото: ФВБ ахборот хизмати

Кўргазма сўнгида ҳарбий хизматчилар ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири эканлигига амин бўлишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Фото: ФВБ ахборот хизмати
Фото: ФВБ ахборот хизмати










Report Page